Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Фото:«РИА Новости»

Росссия Президенти Владимир Путин қасамёд қилиши биланоқ ҳукумат аъзолари истеъфога чиқди. Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукумат аъзолари, депутатлар президентнинг янги муддат бошланиши муносабати билан Конституцияга мувофиқ истеъфога чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатмоқда.

Конституцияга биноан Путин икки ҳафта муддатда Россия парламентининг қуйи палатаси – Думага янги бошлиқ ва аъзолар тайинлаши керак.

Кремлнинг маълумотларига таяниб, айрим ОАВнинг хабар беришича, Путинга садоқати билан танилган Дмитрий Медведев яна бош вазир лавозимига тайинланиши мумкин.

14 йилдан бери Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритаётган Сергей Лавров бу йил вазифасини топшириши тахмин қилинаётган бир пайтда, унинг яна ташқи сиёсат маҳкамасини бошқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Хабарга кўра, Кремлдаги иқтисод хизмати бошлиғи лавозимига аввал молия вазири бўлган Алексей Кудриннинг келиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг