Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудияда тарихий воқеа: давлат телеканалида илк аёл бошловчи пайдо бўлди

Саудияда тарихий воқеа: давлат телеканалида илк аёл бошловчи пайдо бўлди

Фото: «segodnya.ua»

Саудия Арабистоннинг давлат телеканалида илк марта аёл бошловчи ахборот дастурини олиб борди, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

Мамлакатнинг давлат телеканали «ас-Саудия»да кеча илк марта Виам ад-Дохил исмли аёл ахборот дастурида экранга чиқди. У дастурни Умар ан-Нашвон исмли бошловчи билан олиб борди.

Ливандаги Америка университетида таҳсил олган Дохил авваллари Лондондаги «ал-Ҳаёт» газетасида, сўнгра Қатардаги «ал-Жазира» телеканалида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг