Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон президенти ҳукумат мажлисига велосипедда келди

Туркманистон президенти ҳукумат мажлисига велосипедда келди

Фото:«Sng.today»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакат ҳукумати йиғилишига велосипедда ташриф буюрди, дея хабар бермоқда  «Нейтральный Туркменистан» нашри.

Таъкидланишича, президент эрта тонгдан  «Огузхан» комплексидан Вазирлар Маҳкамаси томон велосипедда йўлга тушган. Икки бино ўртасидаги масофа бир неча юз метрни ташкил этади.

Президентни мамлакатда велоспорт ва соғлом ҳаёт тарзининг тарғиботчиси сифатида кўришади.

Ҳозирги вақтда велосипедга Туркманистонда катта эътибор қаратилади. БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида айнан Туркманистон ташаббуси 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни дея эълон қилинганди.
Ашхобод марказида мазкур воқеага атаб монумент барпо этилмоқда. Бутун жаҳон велоспиед кунига бағишланган ушбу ёдгорлик 2019 йил 3 июнда очилиши кутилмоқда.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг