Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор смартфон ёнида ухлашнинг зарари ҳақида гапирди

Шифокор смартфон ёнида ухлашнинг зарари ҳақида гапирди

Фото: Iordache Magdalena/imago-images.de/Global Look Press

Россиялик шифокор-сомнолог Максим Новиковнинг сўзларига кўра, ухлашдан бир-икки соат олдин организмни тайёрлаш ва асаб тизимини қўзғатмаслик керак. Унинг айтишича, бу пайтда гаджетлардан фойдаланиш ва электрон почтани текшириш шарт эмас.

«Янгиликларни ва ҳар қандай стрессли вазиятларни томоша қилишни кейинги кунга қолдирган маъқул. Гаджетларни ёнда олиб ётмаслик керак. Барча бегона нарсалар — телевизорни томоша қилиш, ҳатто, кўриш учун ўқиш ҳам ётоқдан ташқарида бўлиши керак. Тўшакдан фақат ухлаш учун фойдаланиш керак», — дея таъкидлади Новиков.

Ҳатто, кечаси уйғонганда ҳам, эрталабгача қанча вақт қолганини текшириш учун телефонни қўлга олмаслик ёки соатга қарамаслик керак, деб ҳисоблайди шифокор. Бу ҳам асаб тизимини қўзғатади, экрандаги ёрқин нур эса мелатонинни йўқ қилади.

Шифокор, шунингдек, уйқу фазаларини аниқлайдиган ақлли гаджетлардан воз кечишни маслаҳат берди. Уларнинг ишончлилиги ҳали исботланмаган, аммо амалда «қурилмалар ҳақиқий расм билан мос келмайдиган қарама-қарши натижаларни намойиш этади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг