Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна тайинловлар, Каримов ва шайх ҳақида янги хотиралар, вафот этган Шри Деви, «Челси»ни ютган «МЮ», «Galaxy S9», магнит бўрони, Вячеслав Голишев ва бошқа хабарлар

Яна тайинловлар, Каримов ва шайх ҳақида янги хотиралар, вафот этган Шри Деви, «Челси»ни ютган «МЮ», «Galaxy S9», магнит бўрони, Вячеслав Голишев ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт амирини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт давлати амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳни Мустақиллик куни муносабати билан қутлади.

Жамият

Собиқ давлат маслаҳатчиси Ислом Каримов билан боғлиқ тарихий воқеаларни ёдга олди

Жўраев бунга 1995 йили иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Ашхобод саммитини мисол қилиб келтирган.

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Шу пайтгача ушбу лавозимда Султонов Жамшид Ҳосилович ишлаб келаётган эди.

Фарохиддин Ибрагимов Товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Азиз Нагаев лавозимини тарк этди.

Бош прокуратура тизимида янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимидаги департаментга бошлиқ тайинланди.

Ургутлик «Аҳмадбой» фуқарони 580 минг долларга чув туширди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати фуқароларни эҳтиёт бўлишга, фирибгарларнинг найрангига учмасликка тез-тез даъват қилиб келса-да, катта миқдордаги пулларини товламачиларга ўз қўллари билан топшираётган фуқаролар ҳамон топилмоқда.

Сергелида 4 хонадонга сув тошиб кетди

Аварияни бартараф этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази ва бошқа коммунал хизматларнинг куч ва воситалари жалб қилинди.

«Ўзбектелеком» компаниясига янги бош директор тайинланди

Янги директорни компания умумий мажлисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев таништирган.

Сейсмологлар шошилинч хабар қилади: 26 февраль куни Ер юзини кучли магнит бўрони қоплайди

АҚШнинг океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA)  мутахассислари қуёш энергиясининг кучли чақнаши яқинлашаётганидан тезкор огоҳлантиришди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳижратда юрганида онасининг таъзиясига қандай келиб кетган эди?

Муҳаммаджон Обидов шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Ўзбекистонга оналари қабрини зиёрат этиш учун бир ҳафтага келиши билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Соғлиқни сақлаш

Ҳиндистонда дунёдаги энг катта мия ўсимтаси операция қилинди

Жарроҳлик амалиёти олти соат давом этган. Нейрохирург Тримурти Надкарнинг сўзларига кўра, ушбу мия шиши дунёдаги энг йириги бўлиб, деярли беморнинг боши ўлчамига тенглашиб қолган эди.

Маданият

Шри Деви вафот этди

Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва мамлакат бош вазири Нарендра Моди актрисанинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган.

Ўшлик ўзбек Ислом цивилизацияси марказига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилишини таклиф этмоқда

«Хabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг аудиторияси Ўзбекистон чегарасидан ташқарига ҳам чиқиб улгурганини бизга келаётган хабар ва мактублардан билиб олиш мумкин. Хусусан, қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳридан қуйидаги таклиф битилган хатни олдик.

Иқтисодиёт

Вячеслав Голишев қаерда?

Шу йилнинг феврали бошида Ўзбекистон Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси хизмати бутунлай тугатилиб, шўъба шаклида Президентнинг Ижро этувчи аппарати таркибига қўшилган эди. Аммо бу ҳақда ҳеч қаерда маълумот тарқатилмади.

Технология

Янги «Samsung Galaxy S9» смартфонининг кўриниши ва имкониятлари қандай бўлади? Сир тутилган видео

«Samsung» икки янги — «Galaxy S9» ва «S9+» смартфонлари ҳақидаги ролик у тақдим этилмасидан аввал глобал тармоқда тарқалиб кетди.

Спорт

Месси бир ўйинда икки рекордни янгилади

Ушбу ўйинда (6-1) икки гол ва бир голли пасга муаллифлик қилган Лионель Месси бирданига икки рекорд ўрнатди.

Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига фақат жаҳон чемпионати учун вақтинчалик модда қўшилди

Ушбу вақтинчалик модданинг амал қилиши Жаҳон чемпионати якунига етиши билан тугатилади.

Россия хоккей термаси ўз тарихида биринчи бор Олимпиада чемпиони бўлди

Шу тариқа кумуш медалларга Германия терма жамоаси, бронзага эса чехлар устидан ғалаба қозонган канадалик ҳоккейчилар сазовор бўлди.

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Челси»дан устун келди

«Манчестер Юнайтед» - «Челси» - 2:1
Фото: Twitter / Premier Leaugue

Учрашувда биринчи бўлиб Лондон клуби гол урди. Виллиан Азарнинг заргарона узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Аммо орадан кўп ўтмай Лукаку ҳисобни тенглаштирди.

Дунё

Сиёсатшунос: «Қозоғистон миграция масалаларида Америка тажрибасини ўрганиши керак»

«Давлатга расман белгиланган суммани (масалан, 100 АҚШ доллари) тўлаб, яна 30-60 кун давлатимизда қолаверишсин», — дея таклиф қилади у.

Турк ҳарбийлари бир сутка давомида 58 нафар террорчини йўқ қилди

«Қуролли кучлар Афринда давом этаётган «Зайтун новдаси» операциясида «Халқ мудофаа кучлари», Курдистон ишчи партияси, «Демократик иттифоқ» партияси ҳамда ИШИД экстремистик ташкилоти сафидаги 1931 нафар жангарини йўқ қилишга эришди.

Дзюдочиларимиз «Катта дубулға»даги иштирокини медалсиз якунлади

Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида вакилларимиз Диёрбек Ўрозбоев ва Достон Ҳолиқулов имкониятни бой бериб қўйди.

АҚШ ва КХДР раҳбарларининг қиёфадошлари Олимпиадада учрашишди (видео)

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда КХДР етакчиси Ким Чен Инни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида барпо этилган «Олимпиада шаҳарчаси»да кўриш мумкин. Албатта, ўзларинимас, уларга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошларини!

Инфографика

Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар рўйхатида нечанчи ўринда эканини биласизми? (инфографика)

«Мовий энергия»нинг инсоният тараққиёти-ю турмуши фаровонлигида тутган ўрнини таърифлаш ортиқча. Унга ошиб бораётган талаб суръатда сақланиб турса жами табиий газ захиралари яна 65 йилга етиши мумкинлигини OPEC статистикаси кўрсатмоқда. 

Тавсия қиламиз

Ишларимиз «жаҳон стандарти»га тўғри келадими?

Биз умумий олганда «ривожланаётган давлатлар» рўйхатининг охирроғида юрамиз.

Интернетда ўтириб пул топиш сароб десангиз, адашасиз

Қандай қилиб бизнес очиш, пул топиш мумкин — интернет шунга ўхшаш кўплаб фойдали ресурсларга тўлиб-тошиб ётибди. Бир сўз билан айтганда, интернет пул топишнинг бепоён имкониятлари манбаи.

Ҳаётнинг ёрқин тарафида бўл! Нуфузли компаниянинг хизмати шиорига мосми?

Ташвишланарлиси, компания ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар томонидан билдирилаётган ҳақли эътирозлар, турли идоралар томонидан берилаётган кўрсатмаларга панжа ортидан қарашда давом этмоқда.

Пхенчхандаги «Олимпиада гўзаллари»

Фақат чиройли мода вакиллари саҳнада барчанинг диққат-эътиборини тортади деб ўйлайсизми? Шошилманг. Латофатли спортчи қизлар ҳам гўзаллик борасида ҳар қандай моделни ортда қолдириши мумкин. Биз сизга «Пхенчхан-2018» мусобақаларида эътиборга тушган гўзаллар рўйхатини тақдим этамиз.

Чингизхон ҳақида биз билмаган фактлар

Буюк лашкарбоши Темучиннинг ҳам ҳамма қатори сирлари бор эди. Уларнинг баъзилари оддий, бошқаси жуда мудҳиш...

«Сиздан угина — биздан бугина»лар даври ўтди...ми?

«Тўрт ўғлимни институтга жойладим, тўрталаси ҳам олий маълумотли мутахассис», — дея мақтанади бир отахон. «Ўша фарзандларингиз қаерда ишлаяпти?», — десам, ҳеч иккиланмай: «Тўртови ҳам Россияга ишга кетган. Иккитаси дачада назоратчи, иккитаси дом қуради. Анчагина «кўки»дан юбориб туради, қурган кошоналарини кўрсангиз, оғзингиз ланг очилиб қолади», — деб қаддини керади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг