Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқда йўқолган фуқаро жароҳат билан топилди (фото)

Бўстонлиқда йўқолган фуқаро жароҳат билан топилди (фото)

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 18 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами»га Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Учбов қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро тоғли ҳудудда йўқолиб қолгани тўғрисидаги мурожаат келиб тушди.

Фото: ФВВ

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, «Чимён» қутқарув отряди қутқарувчилари У.Кулиев, Д.Очилов, Ф.Абдиев ва И.Мирзааҳмедов воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, қидирув ишларини амалга оширдилар.

Фото: ФВВ

Натижада қутқарувчилар тана қисмига кўплаб жароҳат етган фуқарони топишга муваффақ бўлишди. Аниқланишича, жабрланган фуқаро тоғ ён бағрида сайр қилиши жараёнида эҳтиётсизлик туфайли сирпаниб кетиб, тахминан 4 метр баландликдан қулаб тушган. Бунинг оқибатида ўнг оёғида очиқ синиш, ўнг қўли ва чап оёғида синиш ҳолатлари, шунингдек, бош қисмида ҳам жароҳат кузатилган.

Фото: ФВВ

Ўз вақтида ёрдамга келган қутқарувчилар тезда жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга уни хавфсиз жойга эвакуация қилишди ҳамда тез ёрдам ходимларига топширдилар.

Ҳозирги вақтда жабрланувчининг аҳволи қониқарли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг