Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада дарвозани буздирган МИБ ходими ҳаётига қасд қилинди

Фарғонада дарвозани буздирган МИБ ходими ҳаётига қасд қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Кеча, 18 май куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида нохуш ҳодиса содир бўлди.

ИИВ хабарига кўра, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиси Б.Б. ҳамкасблари билан биргаликда «Янгиқўрғон» автошоҳбекатида жойлашган «Маҳбуба Зулфия» МЧЖга тегишли ноқонуний равишда қурилган девор ва металл дарвозани буздириш учун боради.

Аммо унинг ҳаракати муқаддам судланган, А.А.га хуш келмайди ва МИБ ходимига тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уради.

Оқибатда Б.Б. касалхонага ётқизилган. А.А. эса ҳибcга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг