Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биринчи навбатда қайси тоифа дорилар «электрон рецепт» асосида берилиши белгиланди

Биринчи навбатда қайси тоифа дорилар «электрон рецепт» асосида берилиши белгиланди

Иллюстратив фото

«Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади.

Электрон рецептга ўтказиладиган дори воситаларининг гуруҳларини шакллантириш мақсадида Cоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Экспертлар кенгаши ташкил этилади.

Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг 1-босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади:

  • антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари;
  • тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган 1003 қисқа рақамли Call-марказ орқали ётоқ режимида бўлган ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қуйидаги имкониятлар таъминланади, жумладан:

  • ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилиш;
  • даволаш курсини давом эттириш мақсадида ўз оилавий шифокорига (ёки тор соҳа мутахассисига) масофадан мурожаат қилиш орқали электрон рецепт олиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг