Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интерпол қидирувидаги шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол қидирувидаги шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол Миллий марказий бюросининг халқаро ҳамкорлиги натижасида халқаро қидирувда бўлган фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ўртасидаги яқин ҳамкорлик туфайли фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан Ўзбекистонга олиб келинган.

Экстрадиция икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасида мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, шунингдек, Интерпол каналлари орқали самарали ҳамкорлик асосида амалга оширилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда БАА ва бошқа хорижий давлатлардан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш ҳолатларининг ортиши халқаро келишувларга таянган ҳолда йўлга қўйилган барқарор икки томонлама алоқалар самараси ҳисобланади.

Ҳозирда ушбу фуқаро қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ва суд олдида жавоб бериш учун тегишли ваколатли органларга топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг