«Мубашшир Аҳмад иши»да суд ҳукми устидан шикоят берилмади

Жорий йилнинг 8 октябр куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди халқ орасида Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо – Алишер Турсуновни ЖКнинг 3 та моддаси бўйича айбдор деб топган ва 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Адвокати Абдуллоҳ Содиқнинг Kun.uzʼга билдиришича, Мубашшир Аҳмад биринчи инстанция суди қарори устидан шикоят киритмасликка қарор қилган.
«Мубашшир Аҳмад домла суд ҳукми устидан апелляция шикояти бермасликка қарор қилганини айтди. Лекин бунинг сабабини изоҳламади.
Лекин мен адвокат сифатида суд ҳукмидан норозиман. Суд жараёнида ҳам домланинг ҳаракатларида ЖК 244-1 ва 156-моддалар таркиби йўқлигини исботладик.
Шунга қарамай бу ишда асосий қарор қабул қилувчи мижозимиз, унинг айтгани бўйича кейинги ишлар қилинади. Менимча, домла «тақдир» деб, қадарга таслим бўлди. «Одил судлов»ни кўрди, яна оворагарчиликларда юришни хоҳламади», – дея адвокатнинг сўзларини келтирмоқда нашр мухбири.
Қўшмча қилинишича, Мубашшир Аҳмад айни вақтда ҳам тергов ҳибсхонасида қолмоқда, жазони ижро этиш колониясига чиқарилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter