Суд қўқонлик табибни 10 суткага қамади
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи фуқаро И. Салиев (1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Суднинг қарорига кўра И. Салиевга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Ўз навбатида, томонларга биринчи инстанция судининг қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли экани тушунтирилган.
Маълумот учун, Иқбол Салиев 2025 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима солинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter