Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир нарколаборатория фош қилинди

Тошкентда яна бир нарколаборатория фош қилинди

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда истиқомат қилувчи, 2003 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар фуқаро Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага олиб, нарколаборатория ташкил қилганликлари аниқланди.

Тадбир давомида ушбу манзилдан «закладка» орқали тарқатиш мақсадида тайёрлаб қўйилган 1 кг «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда лаборатория шароитида фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, улардан бирининг телефонида бўлган геолокация орқали, муқаддам Бектемир тумани «Учқун» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл четидаги ариқ ичига яшириб қўйилган 1 кг «Мефедрон» моддаси ҳам олинди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, Юнусобод туманидаги хуфия жойларга яшириб қўйилган наркотикларни олиб кетиш учун келган вақтларида 6 нафар «закладчик» ҳам ушланди.

Ҳозирда мазкур наркосавдогарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида ҳам нарколаборатория фош қилинган ва ҳолат юзасидан 38 ёшли фуқарога нисбатан тегишли тартибда жиноий иш қўзғатилган эди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг