Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида қор ёғиб, ҳарорат пасайиб кетади — «Ўзгидромет»

Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида қор ёғиб, ҳарорат пасайиб кетади — «Ўзгидромет»

22-24 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

22 январда, 23 январ куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22-23 январ кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

22-24 январ кунлари ҳарорат кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг