Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Блогерлар чемпионатининг бошланиш вақти ўзгарди

Блогерлар чемпионатининг бошланиш вақти ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, яъни 2018 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилиши керак эди. Бироқ чемпинат учун техник тайёргарлик ишлари мўлжалдагидан кўпроқ вақт талаб қилгани боис ижодий ишлар 12 апрель соат 10:00 дан бошлаб қабул қилинишини маълум қиламиз.

Ҳозиргача чемпионат иштирокчиларининг ишларини баҳолаб борувчи ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилди, блогпостларга қўйиладиган талаблар, уларни баҳолашда эътиборга олинадиган мезонлар ишлаб чиқилди. Тез орада булар ҳақида маълумот берамиз.

Шунингдек, чемпионатда қатнашиш истагида бўлган иштирокчиларга осон бўлиши учун ижодий ишларни махсус платформага жойлаштириш тартиби скриншотлар орқали тушунтирилган ЙЎРИҚНОМА ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Хуллас, тайёргарлик ишлари авжида. Бошланиш вақти бироз чўзилаётганини айтмаса, ҳаммаси режадагидек кетаяпти. Сиз-чи, сиз? Чемпионатга ҳозирлик кўраяпсизми?

Унутманг, мазкур Блогерлар чемпионатида Сиз янги ном бўлишингиз мумкин ёхуд аввалги танловлардаги муваффақиятсизликларга бу сафар чек қўйишингиз учун ҳаммаси ўз қўлингизда. Бунинг учун бор-йўғи 3 та блогпост ёзиб (видео, аудио, фотоблог тайёрлаб), ҳакамларни лол қолдира олсангиз бас!

Биз ташкилотчи сифатида чемпионат шаффоф ва адолатли ўтишини, Сизлар эса ўз иштирокингиз билан унинг қизиқарли кечишини таъминласангиз бас!

Эслатиб ўтамиз, «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган Блогерлар чемпионатининг мукофот жамғармаси бугунга келиб 60 миллион сўмдан ошиб кетди. Асосий соврин (1 та биринчи, 2 та иккинчи, 3 та учинчи ўрин)лардан ташқари, йигирмага яқин рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам жорий этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг