Бухоронинг «Софи оши» миллий таоми ҳам патентланди
Бухоро вилоятига хос бўлган «Софи оши» миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қайд этилишича, ушбу мақом «Софи оши» номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилади, таомнинг сифати ва ҳақиқийлигини кафолатлайди ҳамда Бухоро вилоятининг бой гастрономик меросини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Маълумот учун, географик кўрсаткич – маҳсулотнинг муайян ҳудудга хослиги ва унинг ўзига хос сифати айнан шу ҳудуд билан узвий боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter