Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия ёш аскарларининг биринчи ҳарбий машғулоти қандай ўтди? (фото)

Миллий гвардия ёш аскарларининг биринчи ҳарбий машғулоти қандай ўтди? (фото)

Фото: Миллий гвардия

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг барча ҳарбий қисмларида бўлгани каби, икки ой аввал Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга ҳам ўз билим ва салоҳиятига эга бўлган ёш йигитлар муддатли ҳарбий хизматни ўташга қабул қилинган эди.

Куни-кеча ёш аскарлар ўз билимларини синаб кўрдилар, аниқроғи, уларга ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар борасида эгаллаган ва тўплаган маълумот ҳамда билимларини амалда қўллашларига шароит яратиб берилди. Бу ҳақда Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.


Дала ўқув майдонида ёш аскарлар учун ташкил этилган дастлабки ўқув тактик машғулотлари ўтказилди. Машғулот мобайнида 12 та ўқув нуқтаси тайёрланиб, ушбу ўқув нуқталарида қуролни тўғри отиш ҳолатига келтириш, қуролни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш, граната улоқтириш, тунги оптик мосламаларни ишга тайёрлаш каби машқларни янги инновацион ёндашувлар асосида ўргатиш режага асосан амалга оширилди. Дала машғулотлари якунида муддатли ҳарбий хизматчилар ўқ отиш машқларини бажардилар. Деярли барча аскарлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар бўйича берилаётган билимларни яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштирганликларини намоён эта олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг