Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мираброр Усмонов вафот этди

Мираброр Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди.

71 ёшли Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига ётқизилган эди. У ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб касалхонага ётқизилганди. Бугун, 15 март куни у ҳаётдан кўз юмди.

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

У 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида ишлаган.

Мираброр Усмонов 1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Мақтов ёрлиғи, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони, 2012 йилда Эл-юрт ҳурмати ордени билан мукофотланган. 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

«Xabar.uz» таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг