Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди бола учун нафақага ариза топшириш ва пенcия тўғрисида маълумотларни олиш онлайн бўлади

Энди бола учун нафақага ариза топшириш ва пенcия тўғрисида маълумотларни олиш онлайн бўлади

Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари кўрсатиш Миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интeгратор ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамкорликда, электрон ҳукумат тизими доирасида «Нафақа» дастурий маҳсулотининг функционал имкониятларини, идоралараро интеграция платформаси билан боғлаш орқали кенгайтириш юзасидан ишлар олиб бормоқда.

Юқорида қайд этиб ўтилган электрон кўринишдаги ўзаро алоқани ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нафақа билан таъминланиш соҳасидаги янги (100% автоматлаштирилган) транзакцион хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) - my.gov.uz орқали фойдаланиш имконини беради.

Йўлга қўйилаётган хизматлар:

  • Бола туғилганда ёки дафн этиш маросими учун нафақалар белгиланиши учун электрон ариза бериш. Бунда аризачига белгиланган нафақани олиш учун ўзига қулай бўлган Халқ банки бўлимини танлаш имконияти берилади. Хизмат натижаси: нафақа тайинланганлигини тасдиқловчи, нафақа тайинланган сана ва унинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
  • Пенсия (нафақа) тўғрисида маълумот олиш. Хизмат натижаси: пенсия миқдори, тайинланган санаси, тўлов даври, иш стажи, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия тури (нафақа), қайд қилинган ва қайд қилинмаган иш даври, танланган муддат учун тўлов миқдори тўғрисида маълумотлар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг