Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Ezidyor» тўйхонаси бузилади

Тошкентдаги «Ezidyor» тўйхонаси бузилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаровнинг сўзларига кўра, «Ezidyor» тўйхонаси бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Ушбу обьектлардаги тадбиркор ўзларига бошқа ер танлаб улгирмаганлар. Туман раҳбари тарбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтди.

Бугун «Тошкент сити» объектидаги қурилиш авжида. Айни дамда Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таьминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр бор.

«Одамлар арз қилишни билади, лекин мана вазиятни кўринг, қандай қилиб газ таъминотини сақлаб қолиш мумкин. Аҳолини Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келяпмиз. Иложи борича ана шу одамлар кўнглига қарашга интиляпмиз. Лекин шунга қарамасдан улар орасида норози бўлаётганлари ҳам йўқ эмас», дейди Баҳодир Ғойибназаров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг