Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони 12 минг нафардан ошди

Коронавирусга чалинганлар сони 12 минг нафардан ошди

Шу йилнинг 10 июль куни мамлакатимизда 463 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 268 нафари карантин муассасаларида, 195 нафари аҳоли орасида аниқланган.

ССВ хабарига кўра, бугун Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12027 нафар бемордан 7530 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг