Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Хусусан:
- Андижон вилояти МЭД божхона пости;
- Бухоро вилояти МЭД божхона пости;
- Наманган вилояти МЭД божхона пости;
- Самарқанд вилояти МЭД божхона пости;
- Тошкент вилояти МЭД божхона пости;
- Фарғона вилояти МЭД божхона пости.
Мазкур чегара ўтказиш пунктларида жорий йилдан бошлаб синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш ишлари фақатгина чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Бунда Чегара қўшинлари томонидан автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида божхона назоратига тушадиган товарлар аниқланганда ёки божхона органларининг Хавфларни бошқариш тизими кўрсатмасига асосан назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун божхона органи жалб қилинади.
Тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари «Божхона расмийлаштируви маркази»га, шунингдек иш ҳажми юқори бўлган бошқа божхона постларига ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, айрим чегара ўтказиш пунктларида 2026 йил 31 декабрга қадар синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечиришни фақатгина Чегара қўшинлари томонидан амалга оширилади.
Улар:
- «Боботоғ» божхона пункти;
- «Учтўрғон» чегара божхона пости;
- «Поп» чегара божхона пости;
- «Ровот» чегара божхона пости;
- «Риштон» чегара божхона пости;
- «Бекобод авто» чегара божхона пости.
Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевга кўра, амалиётга жорий этилаётган юқоридаги тартиб бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомилларини чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter