Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Афросиёб» поезди ҳафтада уч марта Шаҳрисабзга боради

«Афросиёб» поезди ҳафтада уч марта Шаҳрисабзга боради

Фото: Xabar.uz

«Афросиёб» электропоездлари янги йўналишда ҳаракатланади. 

2026 йил 27 мартдан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида қатновларни йўлга қўяди. 

Мазкур қатновлар йўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини янада яхшилаш мақсадида ташкил этилмоқда. 

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 

«Тошкент — Шаҳрисабз» йўналишида Тошкент шаҳридан поезд соат 06:33 да ҳаракатланади. 

«Шаҳрисабз — Тошкент» йўналишида Шаҳрисабз шаҳридан поезд соат 16:24 да ҳаракатланади. Чипталарни расмий савдо кассалари ҳамда онлайн платформалар орқали харид қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг