Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди

Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди, деб хабар бермоқда Ямало-Ненец автоном округи федерал жазони ижро этиш хизмати.

Навальний сайр вақтида ўзини ёмон ҳис қилди ва ҳушини йўқотди, дейилади хабарда.

Тез тиббий ёрдам шифокорлари маҳкумнинг ўлимини тасдиқлашган.

Унинг ўлими ҳақидаги маълумот расман тасдиқлангани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган сиёсатчи икки ойча аввал Владимир вилоятидаги колониядан Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясига кўчирилган эди.

Бунгача у Россиянинг Владимир вилоятидаги қаттиқ тартибли колонияда 22-маротаба жазо изоляторига жойлаштирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг