Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисига биринчи ўринбосар бўлди

Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисига биринчи ўринбосар бўлди

Фото: «yi.uz»

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ёшлар етакчиси раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 26 октябрь куни Юнусобод туманига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маҳаллий, ҳудудий ва Марказий Кенгашлари аппарати ҳамда муассислигидаги ташкилотларнинг штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари ҳал этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг таркибига ўзгартириш киритиш ва Марказий Кенгаш раиснинг ўринбосарларини тайинлаш борасида амалий ишлар кўрилди.

Йиғилишда 24 ёшли Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг