Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Россия самолётлари учун ўз осмонини ёпади — Байден

АҚШ Россия самолётлари учун ўз осмонини ёпади — Байден

Америка Қўшма Штатлари Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпмоқда. Бу ҳақда президент Жо Байден маълум қилди.

«Биз ўз иттифоқчиларимизга қўшилиб, Америка ҳаво ҳудудини Россиядан бўлган барча рейслар учун ёпамиз», деди Байден.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа мамлакатлари ўз ҳаво кенгликларини Россия учун бутунлай ёпганди.

Ўз навбатида, Россия ҳам 36 мамлакат самолётлари учун махсус рухсатсиз рус ўлкаси осмонида парвоз қилишни тақиқлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг