Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокчси Лазизбек Мулложонов ҳам вақтинча барча мусобақалардан четлатилди

Бокчси Лазизбек Мулложонов ҳам вақтинча барча мусобақалардан четлатилди

Жаҳон бокс бўйича мустақил антидопинг дастурига раҳбарлик қилувчи Халқаро тест агентлиги (ITA) ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов намунасида тақиқланган модда – метастерон метаболитлари бўйича салбий таҳлилий хулоса кузатилгани сабаб уни спорт мусобақаларидан вақтинча дисквалификация қилди.

Қайд этилишича, боксчи вақтинчалик дисквалификация устидан шикоят қилиш ва уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилиб, икки йилга дисквалификация қилингани айтилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг