Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бунёдкор кўчасидаги кўприк яқин кунларда фойдаланишга топширилади (фото)

Бунёдкор кўчасидаги кўприк яқин кунларда фойдаланишга топширилади (фото)

Тошкент шаҳрининг автомобил энг кўп ҳаракатланувчи Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий телеграм канали.

Бу ерда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси мутахассислари томонидан қисқа фурсатда замонавий, ҳар томонлама жаҳон андозаларига тўла жавоб берувчи йирик йўл ўтказгич қад ростлади.

Замонавий йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади. Эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги эса 24,5 метр. Улкан иншоот 21 та устун оралиғида барпо этилди. 

Эътиборлиси, бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар ҳам яратилди. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилди, шунингдек, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилди. Янги бунёд этилган йўл ўтказгичнинг ёритиш тизимига  ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга худдудда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилди. Атроф кўкаламзорлаштирилди, манзарали дарахтлар ўтқазилди. Йўл ўтказгичнинг бош режаси «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Бунёд этилаётган йўл ўтказгич 6 та йўлакдан иборат.

Замонавий қиёфа касб этиши кутилаётган йўл ўтказгични яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг