Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади.

Бу ҳақда Ҳукуматнинг 562-сон қарорида белгилаб қўйилди.

2026 йил 1 январдан бошлаб «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган «ноёб» давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда «ноёб» давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда «ELYOR», «ELBEK», «AZIZA», «ODIL» ёки «BUXORO» деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг