Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон ва Путин:«АҚШ хато қилди»

Эрдўғон ва Путин:«АҚШ хато қилди»

Фото:«Daily Sabah»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Мулоқотда АҚШнинг Эрон билан ядровий битимдан бош тортиши масаласи муҳокама қилинди.

АҚШнинг бу хатти-ҳаракати хато эканини айтган иккала раҳбар, аслида бу битим муҳофаза қилиниши керак бўлган дипломатик муваффақият эканини эътироф этди.

Мулоқот асносида сўнгги кунларда Сурияда кузатилаётган воқеалар ҳам эътибордан четда қолмаган.

Эрдўғон Путинни шу йил 7 майда тўртинчи марта президентликка киришгани муносабати билан табриклади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг