Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда 8 нафар ИШИД аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эронда 8 нафар ИШИД аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото «РИА Новости»

Ўтган йили Эрон парламентига ҳужум уюштирган 8 нафар ИШИД аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Эрон давлат телевидениесига интервью берган Теҳрон суди бошлиғи Газанфар Абодий ўтган йили Эрон парламентига ҳужум уюштирган 8 нафар ИШИД аъзоси ўлим жазосига маҳкум этилганини айтди.

Яна 18 нафар ИШИД аъзоси бўлган айбланувчининг суди давом этмоқда.

2017 йили Эрон парламенти ҳамда Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг қабри олдида бомба портлатилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг