Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ezidyor» эгасига «Versal» тўйхонаси берилиши ҳақидаги хабар рад этилди

«Ezidyor» эгасига «Versal» тўйхонаси берилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Фото: «Wedding-day.uz»

2018 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Ezidyor» тўйхонасини бузиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

«Tashkent city» қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган «Ezidyor» ва Шайхонтоҳур кўчасидаги «Mumtoz» тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг маълум қилишича, «Ezidyor» тўйхонаси эгасига «Versal», «Mumtoz» тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган «Саёҳат» ресторани берилиши маълум қилинганди.

Биз ушбу хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар бинолардан фойдаланиш департаменти билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, ҳозир «Tashkent city» қуриладиган ҳудуд атрофидаги барча бинолар ўз эгаларининг розилиги олинган ҳолда бузиб ташланмоқда.

— «Ezidyor» тўйхонаси эгасига «Versal» тўйхонаси берилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон. «Versal» эмас, «Саёҳат» ресторани топширилади. «Mumtoz» тантаналар зали қачон бузилиши ҳозирча аниқ эмас, — дейди департамент ходими.

Шунингдек, «Ezidyor» тўйхонаси атрофидаги бузилаётган объектлар эгаларига Тошкент шаҳри, Тараққиёт кўчаси бўйидан 1-1,5 гектаргача ер берилиши ҳам маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг