Ҳозир Ердаги энг совуқ жой қаер?
Верхоянск.
2025 йил декабр ойи бошида сайёрамиздаги энг совуқ мамлакат Россия бўлиб турибди, деб хабар берди Gismeteo портали.
Порталга кўра, гап сўнгги кунларда Ернинг энг музлаган нуқтасига айланган Верхоянск шаҳри ҳақида кетмоқда.
«Ҳозир бу ерда сутка давомида ҳаво ҳарорати -50°C атрофида сақланиб турибди. Солиштириш учун: Россиянинг Антарктикадаги «Восток» станциясида ҳозир ҳаво совуқлиги — «атиги» -30°C. Қутбда жойлашган Верхоянскда қаҳратон аномалияси бошланганига бир ойдан ошди. Ноябрда ўртача ҳарорат -39 даражани ташкил этиб, шаҳар Россиядаги энг совуқ аҳоли масканига айланди», — дейишмоқда метеорологлар.
Агарда 2025 йил давомидаги энг совуқ жой назарда тутилса, минус ҳароратлар рекордчиси — Антарктида. «Муз қитъа» ичкарисида ҳавонинг ўртача ҳарорати -56,7°C ни ташкил этди. 2004 йилда бу ерда -98,6°C қайд этилгани сунъий йўлдошлар орқали кузатилди. Бу Ердаги мутлақ минимум.
Иккинчи ўринда — юқорида тилга олинган Верхоянск ҳамда Ёқутистондаги Оймакон. Ҳар икки шаҳарда -67,8°C даражагача ҳарорат қайд этилди.
Учинчи ўринда — Юкон (Канада).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter