Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқтидорли ўқувчилар ўрнига ўғли ва жиянини хорижга юборган амалдор ишдан олинди

Иқтидорли ўқувчилар ўрнига ўғли ва жиянини хорижга юборган амалдор ишдан олинди

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Музаффар Ҳамдамов лавозимидан озод этилди. 

Қайд этилишича, 2026 йил февраль ойи бошида Санкт Петербург шаҳрида ўтказилган “Алвон елканлар” битирувчилар байрамига Самарқанд вилоятидан иқтидорли ўқувчилар ўрнига мансабдорларнинг фарзандлари ва яқинлари юборилган. Делегация таркибига бошқарма раҳбарининг ўғли ва жияни ҳам киритилгани аниқланган.

Дастлабки ўрганишлар натижасида уч нафар ўқувчининг ота-онасидан, жумладан, вилоят раҳбаридан жами 28 миллион сўм маблағ бюджетга қайтарилган.

Агентлик томонидан ўтказилган текширув давомида Музаффар Ҳамдамов ва бошқарманинг бир қатор масъул ходимлари “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 595-сон қарори билан тасдиқланган давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари талабларига зид ҳаракатларга йўл қўйгани қайд этилган.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқарма бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бир қатор бўлим бошлиқлари ва мутахассисларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан вазирликка таклиф киритилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг