Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Фото: Инҳа

2019 йилнинг 27-28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини топшириш учун рўйхатдан ўтган барча абитуриентларга ўз эшикларини очади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Очиқ ва шаффоф имтиҳонлар жараёнини ўтказиш ва назорат қилиш мақсадида Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг профессор-ўқитувчилар таркиби Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига етиб келган.

Маълум қилинишича, хоҳиши бўлган барча журналистлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида шахсан иштирок этишлари ҳамда 2019-2020 ўқув йили бўйича маълумот олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг