Мактаб таълимида 2030 йилгача амалга ошириладиган катта ўзгаришлар маълум қилинди
Муҳокамага қўйилган Президент фармони лойиҳасига кўра, умумий ўрта таълимни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2030 йилгача қатор ислоҳотлар амалга оширилади.
Хусусан, 1 000 та янги авлод дарслик мажмуалари чоп этилади, улар асосида планшетлар учун 1 000 та мультимедиа дастур ишлаб чиқилади. Таълим муассасаларига ҳар йили 600 нафар хорижий, “тил эгаси” бўлган мутахассислар жалб қилинади.
Энг муҳими, Президент ва ихтисослаштирилган мактабларда қўлланилаётган баҳолаш тизими босқичма-босқич жорий этилиб, 2030 йилга бориб барча умумий ўрта таълим муассасаларини (100 фоиз) қамраб олади.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter