Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Malibu ва Tracker учун чегирма эълон қилинди

Malibu ва Tracker учун чегирма эълон қилинди

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси Malibu 1,5 ва Tracker автомобилларига чегирма эълон қилди. Ушбу автомолларни карантин даврида республикамизнинг барча автосалонларида чегирма асосида харид қилиш мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бунда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 автомобили учун 5 фоиз, Tracker учун 10 фоиз чегирмага эга бўлади. Яъни:

Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T –222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм

Tracker LT M/T –189 838 121  сўм ўрнига 170 000 000 сўмга сотилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу моделларни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкинлиги маълум қилинганди.

Мамлакатимиздаги эпидемиологик даврда автомобилни уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг