Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марокаш қироли жарроҳлик столига ётқизилди

Марокаш қироли жарроҳлик столига ётқизилди

Фото: «Africanrulers»

Марокаш қироли Муҳаммад VI нинг юраги операция қилинди. Кеча бўлиб ўтган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган.

Маҳаллий MAP агентлиги хабар беришича, қирол юрак уриши бузилиши оқибатида шифохонага ётқизилган эди. Работдаги Palais Royal клиникасида бўлиб ўтган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тугаган.

Муҳаммад VI 2018 йилнинг февраль ойида Парижда ҳам юрагини операция қилдирган эди.

Маълумот учун: Муҳаммад VI бин ал-Ҳасан (1963 йилда туғилган) — 1999 йилдан бери Марокаш қироли, мамлакат Қуролли кучлари маршали ва Олий бош қўмондони.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг