Марокашда узлуксиз етти йил қурғоқчиликдан сўнг сув тошқини юз берди
Марокашнинг Сафи музофотида сув тошқинлари 21 кишининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар берди MEDI1TV телеканали.
Музофотда етти йил давом этган қурғоқчиликдан сўнг биринчи марта тошқин юз берди. Ўтган якшанба куни Сафида момақалдироқ аралаш кучли ёмғир ёғди. Шаҳардаги 70 уй ва дўконни сув босди, йўл инфратузилмаси ва ўнга яқин автомобилга зарар етган.

Жабрланганларнинг аниқ сони номаълум. Қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидирмоқда. Қурбонлар сони ошиши мумкин.
Аввалроқ Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари йирик сув тошқинларидан азият чекканди. Ноябрда бошланган «Дитва» циклони Вьетнам, Лаос, Таиланд, Шри-Ланка, Малайзия ва Индонезияни қамраб олганди. Жами ҳалок бўлганлар 1000 нафардан ошган — қурбонлар, бедарак йўқолганлар ва жабрланганларнинг аниқ сони ҳалигача маълум эмас.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter