Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Машинанинг орт ғилдираги»: ҳар минг кишига 40 та машина минган ўзбеклар (инфографика)  

«Машинанинг орт ғилдираги»: ҳар минг кишига 40 та машина минган ўзбеклар (инфографика)  

Инфографика: «Автостат»

«Автостат» собиқ иттифоқ республикаларида ҳар минг кишига нечтадан автомобиль тўғри келганини кўрсатувчи инфографикани тақдим этди. Маълумотга кўра, 1991 йилда, яъни иттифоқ парчаланиб кетиши арафасида 15 республикада жами 17 миллионтага яқин (16,9 миллионта) енгил автомашина фойдаланувда бўлган.

Умумий ҳисоблаганда, энг кўп машина Россия (РСФСР)га тўғри келади — 8,9 миллионта автомобиль (52,7 фоиз).

Иккинчи ўринда: Украина — 3 миллионта автомобиль (17,7 фоиз).

Учинчи ўринда: Ўзбекистон — 830 мингта енгил машина (4,9 фоиз).

Хуллас, юқоридаги (ва пастдаги) тартиб республикалар аҳолиси сони бўйича кетма-кетлигига қарийб мосдек. Аммо...

Ҳар 1000 кишига машиналар тақсимотида бутунлай бошқача манзара:

  1. Эстония — 138
  2. Литва — 122
  3. Грузия — 96
  4. Арманистон — 91
  5. Латвия — 89
  6. Россия — 60
  7. Туркманистон — 60
  8. Украина — 58
  9. Беларусь — 50
  10. Қозоғистон — 48
  11. Озарбайжон — 44
  12. Қирғизистон — 43
  13. Ўзбекистон — 40
  14. Тожикистон — 40
  15. Молдова — 40

Таъбир жоиз бўлса, «машинанинг орт ғилдираги» бўлиш Ўзбекистон, Тожикистон ва Молдованинг чекига тушган... 

Орадан 30 йил ўтди...

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига, ўзбекистонликлар ихтиёридаги автомобиллар жами сони 2 миллион 580 минг 133 тани ташкил этган.

Шундан:

  • Енгил машиналар — 2 410 421
  • Юк машиналар — 150 294
  • Автобуслар — 5 072
  • Микроавтобуслар — 10 590
  • Махсус транспорт — 3 756

Энг кўп машиналар пойтахт Тошкентда — 417 646. Кейинги ўринларда: Самарқанд — 311 997, Тошкент вилояти — 253 073 ва Фарғона — 243 230.

Юқоридаги маълумотлар асосида, хусусан, 2020 йил февралида Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион нафардан ошгани назарда тутилса, айни пайтга келиб мамлакатимизда ҳар 1000 кишига 141 та енгил машина тўғри келади. Бироқ...

«АиФ» 2020 йил бошида, Жаҳон банки маълумотларига асосланиб, тузган инфографикада (ҳар минг кишига тўғри келадиган енгил машиналар сони) жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 138-ўринда турибди (ҳар минг кишига 37 та енгил машина)...

Инфографика «АиФ»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг