Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Метан заправка”лар қурилишига рухсат берилмайди — Жамшид Хўжаев

“Метан заправка”лар қурилишига рухсат берилмайди — Жамшид Хўжаев

Қорақалпоғистон Республикасида ҳукумат вакилларининг тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев янги метан газ қуйиш шохобчалари қурилишига рухсат берилмаслигини маълум қилди.

Учрашув давомида Амударё туманидан “Munogreen” МЧЖ раҳбари Мухтор Тўлибоев автомобилларга хизмат кўрсатиш мажмуаси, жумладан, газ-метан шохобчаси қуриш масаласини кўтарди. Унинг айтишича, лойиҳа учун ер ажратилган, ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган ва экспертизадан ўтказилган. Аммо “Қорақалпоқгаз” томонидан рухсатнома талаб қилинмоқда.

Жамшид Хўжаев ушбу масалага аниқлик киритар экан, ҳозирги кунда метан таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини таъкидлади.

Амалда газни мавжуд метан заправкаларнинг ўзига ҳам етказиб бера олмаяпмиз. Шу сабабли ўтган йилдан бери янги метан станциялари қурилишига тўлиқ тақиқ қўйилган. Уни қурганингиз билан инвестициянгиз бекор ётади, сизга метан берилмайди, — деди Бош вазир ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, мазкур чеклов ҳақида ҳокимиятлар, инвестиция бўйича масъул раҳбарлар ва тадбиркорлар олдиндан огоҳлантирилган. Шу боис ҳозирги шароитда янги метан заправка қурилишини бошлаш мақсадга мувофиқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг