Нукус «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчиларини қарши олди

Туризм қўмитаси томонидан «СамАуто» ҳамда «Тегета Моторс» компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Нукус шаҳрида қатор тадбирларда иштирок этди.
Тошкентдан йўлга чиққан автокарвонга Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан яна ўнлаб иштирокчилар қўшилган ҳолда жами 30 дан ортиқ йўлтанламаслар Нукус шаҳрида жамланишди.
Қорақалпоғистон пойтахтида жойлашган «Саҳро Луври» – Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи биноси олдида автосаёҳат иштирпокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, иштирокчилар музейнинг олтин экспонатлари билан танишдилар.
Йўлтанламас автомобиллар иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб флешмоблар ташкил этилди.
Кечки дастурда Нукус шаҳри аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун эстарада хонандалари иштирокида концерт тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter