Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда реабилитация марказига эга бўлган биринчи МТМ очилади

Нукусда реабилитация марказига эга бўлган биринчи МТМ очилади

Фото: «Википедия»

Бугун, 4 апрель куни Нукус шаҳрида Ўзбекистонда биринчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу реабилитация-таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги «Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, мазкур муассаса жисмоний турли нуқсонлари бўлган болаларни ижтимоий-маданий муҳитга жалб этиш, уларни мактабгача таълим ва соғломлаштириш реабилитацияси билан таъминлаш имконини яратиб беради. Муассаса 120-150 нафар имконияти чекланган тарбияланувчиларга мўлжалланган.

«Xabar.uz» ушбу ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасидан батафсил репортаж тайёрламоқда. Сайтимизни кузатиб боринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг