Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Си Цзинпин Трамп олдига қийин талаб қўйди

ОАВ: Си Цзинпин Трамп олдига қийин талаб қўйди

Хитой раҳбари Си Цзинпин АҚШ билан савдо шартномасини тузиш шартини қўйди: у президент Доналд Трампдан Тайван мустақиллигини расман рад этишни талаб қилди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal икки давлат ўртасидаги музокаралардан хабардор манбаларга таяниб хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, Хитой раҳбари савдо музокараларидан Америка президентига босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқчи. Хитой Қўшма Штатлардан Байден маъмурияти даврида бўлгани каби, Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватлашдан шунчаки ўзини тийишини эмас, балки бу масалага қаршилигини расман эълон қилишини истайди. 

Манбанинг тушунтиришича, Пекин ҳозирда савдо келишувини давом эттириш ва расмийлаштириш шарти сифатида Вашингтондан аниқ сиёсий баёнот беришни талаб қилмоқда.

Икки томон ўртасидаги музокаралар Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган APEC саммитида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг