Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин филмларни кўриб чиқмоқда

«Олтин ҳумо» миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин филмларни кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилаётган «Олтин ҳумо»  миллий кинотақдимотининг саралаш босқичи давом этмоқда. Тақдимотнинг саралаш босқичига 60 га яқин филмлар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Олтин ҳумо»  миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 30 та бадиий, 20 та ҳужжатли ҳамда 4 та анимацион филмларни кўриб чиқмоқда.

Саралаш комиссияси раиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, аъзолар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссор Айюб Шаҳобиддинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссор Баҳодир Одилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинооператор Ҳамидулла Ҳасанов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мултимедия маркази раҳбари, кинопродюсер Аваз Тожихонов, кинорежиссор, ссенарист Жасур Исҳоқовлардан ташкил топган.

Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳрида, «Туркистон»  саройида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг