Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳисобида яна бир олтин! Мўминжон Абдуллаев Осиёда тенгсиз!

Ўзбекистон ҳисобида яна бир олтин! Мўминжон Абдуллаев Осиёда тенгсиз!

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида юнон-рум курашида +130 кг вазн тоифасида Мўминжон Абдуллаев олтин медаль учун баҳсда қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевга қарши гиламга чиқди.

Баҳсда Мўминжон Абдуллаев муддатидан аввал ажойиб тарзда ғалаба қозонди ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлди! 

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсларда таэквондо бўйича ҳамюртимиз Никита Рафалович Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Оғир атлетика бўйича -69кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон Ёқубов эса кумуш медални қўлга киритди.

Юнон-рум курашида Рустам Ассакалов ҳам терма жамоа ҳисобига кумуш медал келтирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг