Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек спортчиси Параосиё ўйинларида жаҳон рекордини янгилади

Ўзбек спортчиси Параосиё ўйинларида жаҳон рекордини янгилади

Ҳусниддин Норбеков.

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли давом этмоқда. 

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, бироз аввал эркаклар ўртасида ядро улоқтириш баҳслари ниҳоясига етди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Норбеков 16,35 м натижа қайд этди ва жаҳон рекордини ўрнатди.

Норбековнинг медали Ўзбекистон спорт делегацияси учун Параосиё ўйинларидаги 13-медаль бўлди. Уларнинг 9таси олтин, 3таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 13 октябрь куни ниҳоясига етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг