Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани бўйича хабар тарқалмоқда. 

Унга кўра, Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар берган.

Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, Актам МФЙнинг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этдилар, дейилади хабарда.

Икки давлат чегара вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида учрашув ўтказган. Ҳодиса юзасидан тезкор текширув тадбирлари бошланган.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг апрел ойида ҳам икки давлат чегарасида отиш содир бўлиб икки киши вафот этгани хабар берилганди.

Шунингдек, бир неча кун аввал Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма бўлгани бўйича хабар чиққан ва инкор этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг