Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Теҳронда Эронга мағлуб бўлди

Ўзбекистон Теҳронда Эронга мағлуб бўлди

Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Теҳрондаги «Озоди» стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувдаги ягона гол 17-дақиқада Рўзбеҳ Чашмий томонидан киритилди. У бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Учрашув давомида дарвозабонимиз Ботирали Эргашев кўплаб вазиятларда дарвозамизни яққол голлардан сақлаб қолди. Футболчиларимиз ҳам юзага келган вазиятлардан самарали фойдалана олишмади.

1:0 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.

Ўртоқлик ўйини. Эрон – Ўзбекистон 1:0
Гол: Рўзбеҳ Чашмий (17)
Эрон МТЖ: 30. Амир Обидзода, 2. Вурия Ғофурий, 26. Муҳаммад Хонзода, 19. Мажид Ҳусайни, 8. Али Гулизода, 13. Рўзбех Чашмий, 10. Карим Ансорифард, 3. Эҳсон Ҳожи Сафий, 7. Маҳди Туробий, 16. Ризо Ғучаннажод, 17. Маҳди Тареми
Ўзбекистон МТЖ:1.Ботирали Эргашев, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Аббос Отахонов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Азиз Турғунбоев, 17.Жалолиддин Машарипов, 20.Достон Турсунов, 22.Жавоҳир Сидиқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг