Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Хитойга қарши фаворит сифатида майдонга тушади

Ўзбекистон Хитойга қарши фаворит сифатида майдонга тушади

Саудия Арабистони яшил майдонларида давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси ҳал қилувчи паллага кириб келди. Гуруҳ босқичи якунига етиб, 16 жамоадан 8 таси мусобақани тарк этди. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар энди чорак финал босқичида курашни давом эттиради.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “C” гуруҳини пешқадам сифатида якунлаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Хитой эса “D” гуруҳида Ироқ (0:0), Австралия (1:0) ва Таиланд (0:0) терма жамоаларига қарши баҳсларда 5 очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон — Хитой: ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон ва Хитой U-23 терма жамоалари Осиё кубоги доирасида шу кунга қадар уч бор рўбарў келган бўлиб, барча учрашувларда жамоамиз ғалаба қозонган.

Ўзбекистон 2:1 Хитой

U-22 мақомида илк бор ташкил этилган 2013 йилub турнирда жамоамиз гуруҳ босқичида Хитой билан тўқнаш келган. Криметwва Сергеев киритган голлар эвазига рақиб мағлуб этилган.

Хитой 0:1 Ўзбекистон

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U-23 терма жамоамиз 2018 йили Хитой мезбонлигида ўтган Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритган. Гуруҳ босқичида мезбон Хитой Алижоновнинг ягона голи эвазига мағлуб этилган.

Ўзбекистон 2:0 Хитой

Таиландда 2020 йили бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон ва Хитой “C” гуруҳидан ўрин олган. Қобилов ва Тўхтасинов голлари эвазига жамоамиз ишончли ғалабага эришган.

Шунингдек, жамоалар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашувлари ҳам мунтазам ўтказиб келинади. Сўнгги бор 2025 йил ноябр ойида Хитойда ташкил этилган халқаро турнир доирасида томонлар ўзаро тўқнаш келиб, баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.

Мазкур босқичда ғалаба қозонган жамоа ярим финалда Вьетнам — БАА учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 20 январ куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги чорак финал учрашуви эртага, 17 январ куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Жидда шаҳридаги “ Prince Abdullah Al Faisal Sports City” стадионида старт олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг