Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

22 март — Бутунжаҳон сув куни. Ўзбекистонда у қандай нишонланмоқда?

22 март — Бутунжаҳон сув куни. Ўзбекистонда у қандай нишонланмоқда?

Фото: «loveopium.ru»

Бутунжаҳон сув куни ҳар йили 22 март куни нишонланади. 2018 йилги Бутунжаҳон сув куни мавзуси «Табиат сув учун» — 21 асрда юзага келган сув муаммоларининг ечимини топишда табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларнинг ролини ўрганиш этиб белгиланган.

Зарар кўрган экотизимлар инсон истеъмоли учун мўлжалланган сувнинг миқдори ва сифатига таъсир қилади.

Бугунги кунда 2,1 миллиард инсон уй шароитида хавфсиз ичимлик сувисиз яшайди, бу эса уларнинг соғлиғига, таълим олишига ва яшашига ўз таъсирини кўрсатади.

Минтақадаги энг йирик ва энг кенг суғориладиган майдонига эга бўлган Ўзбекистон бугунги кунга келиб суғориш ва ичимлик эҳтиёжлари учун мўлжалланган дарё ва кўлларнинг чучук сув ресурсларига боғланиб қолган. Сув инсонларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлиги ва энг муҳим бўлган экотизимларнинг ҳаётий фаолияти учун табиий бойликларидан бири ҳисобланади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтида Бутунжаҳон сув кунини нишонлаш доирасида ўтказилган тадбирларда Ўзбекистоннинг 5та олий таълим муассасасидан 150дан ортиқ талаба ва профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар. Ушбу тадбирлар фотосуратлар кўргазмасини, баҳс-мунозараларни, видео танловларни ва инновацион сув технологиялари кўргазмасини ўз ичига олди.

Талабалар томонидан намойиш этилган 15дан ортиқ кўргазмали лойиҳаларда сув ресурсларини самарали ва барқарор бошқариш ҳамда сувни тежаш технологиялари бўйича инновацион ғоялар киритилди.

Турли вилоятлардан иштирок этган 17 жамоа Ўзбекистонда сув ресурсларидан барқарор ва оқилона фойдаланиш бўйича ижтимоий аҳамият эга бўлган видео тақдимотларини ҳавола этиш орқали бир-бирлари билан рақобатлашдилар.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудуларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида БМТ Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси томонидан ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг